Президент: мен шифокор эгнидаги оқ либосни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан
53
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувида соҳа вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари уларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини тинглади.
– Мен шифокор эгнидаги оқ либосни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан.
Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади.
Ишончим комил, биз биргаликда Янги Ўзбекистонни бошқа соҳалар қаторида тиббиёти ҳам ривожланган давлатга айлантирамиз.
Барчангизга шу йўлда сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, ғоят масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан ютуқлар, оилавий бахт-саодат тилайман, – деди Президентимиз учрашув якунида.
ЎзА