Халқаро мусобақа ғолиблари муносиб кутиб олинди

Уммон давлатининг Маскат шаҳрида спортнинг регби-7 туридан қизлар ўртасида ўтказилган Asia Rugby Emirates Sevens Trophy 2025 мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
Қувонарлиси, жамоа таркибида қорақалпоғистонлик қизларимиз ҳам иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Жумладан, Н.Наврўзбоева, А.Абзиева, Ш.Алламбергенова, Ҳ.Алламбергенова ва Н.Жумабоева мусобақада фаол иштирок этди.
Бугун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг бошлиғи, Қорақалпоғистон Регби федерациясининг бошлиғи Сағиндиқ Турманов спортчи қизларимизни илиқ кутиб олиб, уларга ва устозларига самимий миннатдорчилик билдирди ва кейинги мусобақаларда янада юқори натижаларни киритишига тилак билдирди.
– Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Қорақалпоғистондан 5 нафар қизнинг иштирок этиши – бу бизнинг регби федерациямиз учун катта ютуқ ва фахр,» – дея таъкидлади С.Турманов.

Тадбир якунида спортчи қизларга эсдалик совғалари топширилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси