5 Регбичи қизимиз турнир чемпиони бўлди

94

25-26 октябрь кунлари Уммон давлатининг Маскат шаҳрида спортнинг Регби-7 тури бўйича қизлар ўртасида Asia Rugby Emirates Sevens Trophy 2025 турнири бўлиб ўтди.

Чемпионатда қитъамизнинг энг кучли жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб борди.

Чорак финалда Иорданияни 46:0, ярим финалда Жанубий Кореяни 38:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлган Ўзбекистон терма жамоаси, финалда Эронни 17:7 ҳисобида ортда қолдиришга муваффақ бўлди ва турнирнинг олтин медали билан тақдирланди.

Республикамиз спорт мухлислари учун шуни алоҳида айтиб ўтишимиз керакки, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик Нуржамал Наврўзбоева, Айнура Абзиева, Чўлпон Алламбергенова, Ҳулкар Олламберганова ва Наргиза Жумабоевалар ҳам иштирок этиб, терма жамоамизнинг ҳар бир ғалабасига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар.

Жамоамиз аъзоларини ва уларнинг мураббийларини ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси