Ислоҳотлар натижаси рақамларда…

102

Мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар кенг тус олмоқда.

Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, давлат бошқарувини такомиллаштириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш йўналишида эришилган ютуқлар салмоғи ошмоқда. Бу жараёнда муҳим стратегик алоқалар кучайтирилмоқда.

«Ўзбекистон ислоҳотларининг натижалари рақамларда» тўпламида қайд этилган маълумотлар мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни очиб беради.

Жумладан, Ўзбекистонда хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ҳамда халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари сони 180 дан ошди.

– Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консулликлар муассасалари сони 54 тага етди.

– Ўзбекистонга фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган хорижий мамлакатлар сони 90 тадан ошди.

– Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда, шу жумладан: БМТ, ЙХҲТ, МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа ташкилотлар доирасида глобал тинчлик, хавфсизлик ва иқтисодий тараққиётга йўналтирилган алоқалар ривожланди.

– Ўзбекистон ташаббуси билан  2017-2025 йилларда БМТ Бош Ассамблеясининг 11 та резолюцияси қабул қилинди.

Тараққиёт стратегияси маркази маълумотига кўра, мазкур тўпламда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, давлат бошқарувини такомиллаштириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш йўналишида эришилган энг муҳим кўрсаткичлар тақдим этилган.

А.РУСТАМОВ, ЎзА