Осиё-тинч океани мамлакатларининг XIII Халқаро юридик форуми ўтказилди

106

Санкт-Петербург шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларининг XIII Халқаро юридик форуми ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Анжуманда солиққа оид ҳуқуқий муносабатларда халқаро иқтисодий фаолият иштирокчиларининг суд ҳимояси ҳамда судлар томонидан божхона низоларини кўришнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Делегатлар судлар томонидан рақобат ҳимояси тўғрисидаги қонунчиликни қўллашнинг миллий тажрибалари билан ўртоқлашди. Саноат мулки соҳасида суд амалиётини уйғунлаштириш масалалари бўйича фикр алмашди.

Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон судларида монополияга қарши қонунчиликни қўллаш тажрибаси ҳамда товар ва хизмат кўрсатиш белгиларига оид ҳуқуқларнинг суд ҳимояси амалиёти билан таништирилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА