Пиёз ва саримсоқ экиш усуллари кўрсатилиб ўтилди

170

Нукус туманида «Тақиркўл» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Диана Мардана» фермер хўжалигида пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экишга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Фермерлар Кенгаши раисининг ўринбосари Пахратдин Беканов, Нукус тумани Фермерлар Кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази директори Расберген Эмбергенов, агрономлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва фермерлар иштирок этди.

Унда Қорақалпоғистон шароитида пиёз ва саримсоқпиёз экиш усуллари ва муддатлари бажариладиган агротехник тадбирлар айтиб ўтилди.


Шунингдек, семинар иштирокчилари Диана Мардана фермер хўжалигида экилган пиёз майдонларини кўздан кечириб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги