Икки футболчимиз терма жамоа таркибида ўйнамоқда

Кеча Бишкек шаҳрида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футбол бўйича 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида Шри-Ланка терма жамоаси билан 1-тур ўйинини ўтказди.
Мамлакатимиз терма жамоасининг тўлиқ босими остида ўтган ўйинда жамоамиз аъзолари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хусусан, учрашувнинг 38-дақиқасида Умарали Раҳмоналиэв ҳисобни очган бўлса, икки дақиқадан сўнг «Сурхон» клуби футболчиси Рустам Турдимуродов ҳисобни 2:0га этказди.
Ўйиннинг 52-дақиқасида Турдимуродов яна бир бор Шри-Ланка дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, 70-дақиқада Сардорбек Баҳрамов учрашувдаги энг сўнгги гол муаллифига айланди.
Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу турнирда ғолиб жамоамиз таркибида бугунги кунда «Олимпик-Мобиуз» жамоасида ўйнаётган қорақалпоғистонлик ёш футболчилардан Муҳаммедали Реймов ва Самандар Муратбаевлар ҳам бор.

Энди терма жамоамиз 6 сентябрь куни турнирнинг 2-турида майдон эгалари ҳисобланган Қирғиз Республикаси ёшлари билан ўзаро куч синашади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси