Биринчи ярим йиллик натижалари муҳокама қилинди

171

«Адолат» СДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги ХVI Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда 2025 йилнинг ўтган 6 ойи давомида эришилган натижалар ва камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Пленумда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари ва фаоллари ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда иштирок этди.

Кун тартибидаги 1-масала бўйича партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайипбергеновнинг ҳисоботи тингланди.

Н.Қайипбергенов олиб борилган ишларга тўхталиб, дастлабки олти ойда жами 1286 тадбир ўтказилиб, 28536 фуқаро қамраб олинганлигини, хусусан, «Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида 61 марта учрашувлар ўтказилганлиги ва 981 нафар хотин-қизлар иштирок этганлигини таъкидлади.

Ҳисобот даврида 103 та маҳалладаги 1541 та хонадон ва 98 та хўжалик юритувчи субъектга борилиб, учрашувлар давомида аҳолидан 128 та мурожаат келиб тушган. Улар бўйича мутасаддиларга 53 та депутатлик сўрови юборилиб, 42 таси ижобий ҳал этилган. Бундан ташқари, 75 нафар мурожаат эгасига жойида ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги