Пахта йиғим-терими ва ғалла экишга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

257

Айни пайтда туманларда соҳа раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида бўлажак пахта йиғим-терими ва кузги буғдой экишга тайёргарлик ишларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилишлар ўтказилмоқда.

Чимбой тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ш.Тешаев раислигида қишлоқ хўжалиги ишларининг боришига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилишда кузги буғдой экишга тайёргарлик, ерларнинг шўрини ювиш ва суғориш каби долзарб масалалар кўриб чиқилди.



Шунингдек, пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик, қабул пунктларини шай ҳолатга келтириш ва техникаларни таъмирлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги