“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш қачон бошланади? (+видео)

200

Жорий йилги “Ташаббусли бюджет”нинг 2 мавсумига 15 июль кунидан старт берилиб, 3 август кунига қадар таклиф бериш босиқичи якунланди. 4-18 август кунлари саралаш босқичи бўлиб ўтди. 3 кунлик тарғибот босқичидан сўнг, 22 августдан овоз бериш босқичига старт берилади.

Навбатдаги қизғин босқич ва таклиф қилинаётган лойиҳалар, ажратилаётган маблағ ва энг муҳими ушбу жараёнларнинг бориши хусусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги етакчи мутахассиси Улуғбек Чориев билан суҳбатлашдик.

– “Ташаббусли бюджет”нинг муҳим босқичи бўлган овоз беришда фуқароларимиз қайси жиҳатларга эътибор қаратишлари лозим?

– 15 июлдан бошланган “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида республика бўйича 22 263 та лойиҳа фуқаролар томонидан порталга келиб тушди. Ҳозирда уларни саралаш босқичи якунланди. Яъни, туман-шаҳарларда ташкил этилган ишчи комиссия томонидан барча келиб тушган лойиҳалар саралаш босқичидан ўтказилди. Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланган Низомга кўра белгиланган мезонлар асосида лойиҳалар танлаб олинди.

22 263 та лойиҳа ичидан 18 мингдан ортиғи кейинги овоз бериш босқичига ўтказилди. Айни дамда тарғибот босқичи давом этмоқда. Яъни,  ташаббускорлар томонидан  “биз овоз бериш босқичига ўтдик, овоз йиғамиз”, деб ўзининг маҳалласи, қўни-қўшнилари, қариндошлари ўртасида тарғиб қилади.

Овоз бериш жараёни 10 кун мобайнида ўтказилади. 22 августдан 31 августгача ўтказилиши режалаштирилган.

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА