Солиқчилар «Бошқарма бошлиғи кубоги» учун беллашди

Солиқ хизмати органлари ходимлари ўртасида спортнинг кичик футбол тури бўйича «Бошқарма бошлиғи кубоги» учун спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Мақсад – халқимиз ўртасида спорт турларини, жумладан, кичик футболни ривожлантириш, оммавийлигини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаб олишдир.
Мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳудудий солиқ инспекцияларининг солиқчи спортчиларидан иборат 10 та жамоа иштирок этди.
Қизғин беллашувларга бой ўтган ўйин якунида ғолиб жамоалар аниқланиб, Тўрткўл тумани солиқ инспекцияси жамоаси биринчи, Нукус тумани солиқ инспекцияси жамоаси иккинчи, Қонликўл тумани солиқ инспекцияси жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Албатта, бундай мусобақалар ходимлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлайди ва жисмоний машғулотларда муҳим аҳамиятга эга.
Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги