ҚДУнинг яна бир ходими жиноят устида қўлга олинди

967

Коррупция, фирибгарлик, бошқаларнинг ишончига кириб уларнинг мулкини алдов йўли билан ўзлаштириш каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали ва жойларда кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилаётган тадбирларга қарамасдан ҳанузгача шу каби жиноятга қўл ураётганларнинг учраётгани ачинарли ҳолат.

Департаментнинг Шуманай тумани бўлими, ДХХ ҚРБ ва ҚР ИИВ томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг офис менежери А.Н. хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда фуқаро П.Қ.нинг ишончига кириб, юқори лавозимдаги раҳбарлар орқали уни бир миллион сўм эвазига бир ҳафта давомида ўқишга келмагани учун, шунингдек бир ярим миллион сўм эвазига имтиҳонлардан ўтказиб беришни ваъда қилиб, Нукус шаҳри Ч.Абдиров кўчаси бўйида жами икки ярим миллион сўм пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан А.Н.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги