Ғалла етиштириш режасининг бажарилиши қай даражада?

308

2025 йил ҳосили учун Қўнғирот туманида 3700 гектар майдонга буғдой экилиб, умумий ҳисобда 25 минг 900 тонна ғалла етиштириш режалаштирилган.

Мавсум давомида ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда 12 та ўрим-йиғим бригадаси тузилди.

Фермер хўжаликлари ва дон корхонаси ўртасида 11 минг 100 тонна ғалла топшириш бўйича шартномалар тузилган бўлиб, айни пайтда уларнинг ижроси бўйича қизғин иш олиб борилмоқда.

Хусусан, О.Қурбониёзов номидаги қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Муҳаммад» фермер хўжалигида бу йилги ҳосил учун 15 гектар майдонга буғдой экилган. Фермер хўжалиги дон корхонаси билан 45 тонна ғалла етказиб бериш бўйича шартнома тузган. Ғалла парвариши давомида барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилгани натижасида юқори ҳосилга эришилди.

Бугунги кунда «Муҳаммад» фермер хўжалиги белгиланган шартномавий режаларни тўлиқ бажариш олдида турибди.

Тумандаги барча фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилаётган тизимли ва масъулиятли ёндашув, ғалла етиштириш ва топшириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминламоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги