Тузни таблетка шаклида ишлаб чиқарадиган завод қурилмоқда

Қўнғирот туманида амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири бу – «Йўлдош Алихон» МЧЖ томонидан қурилаётган тузни қайта ишлаш корхонасидир.
Ушбу замонавий завод тумандаги «Олмазор» маҳалласида барпо этилмоқда ва Хитой технологиялари асосида хизмат қилади. Корхонада туз 14 граммлик таблетка шаклида ишлаб чиқарилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллиард сўмни ташкил этиб, ушбу маблағларнинг барчаси хусусий капитал ҳисобидан якунланмоқда. Завод тўлиқ қувват билан ишга тушгач, 30 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ишчи гуруҳи аъзолари мазкур корхонадаги ҳолат, муаммо ва эҳтиёжлар билан танишди.
Қўнғирот туманида амалга оширилаётган бундай лойиҳалар нафақат янги иш ўринлари яратилишига, балки ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш ва экспорт имкониятларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигидаги бундай ташаббуслар Қорақалпоғистоннинг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги