Республикамиз вакили ғолиб бўлди

275

Нукус шаҳри «Дўстлик» канали бўйидаги Ёшлар майдонида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг Street Workout туридан Ўзбекистон Республикаси финал босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли спортчилар иштирок этди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Е.Қутибаев, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг масъул вакили Д.Шамсутдиновлар иштирок этиб, барча иштирокчиларга муваффақиятлар тилади.




Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, белгиланган топшириқларни аниқ ва тез бажаришга эришган республикамиз вакили С.Юлдашев биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.






Иккинчи ва учинчи ўринлар Тошкент ва Хоразм вилоятларидан Д.Турдалиев ва Ж.Гулимматовларга насиб этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси