Халқаро грантлардан самарали фойдаланайлик

174

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг грант бўлими ҳамкорлигида Германия федерал вазирлигининг «Developpp» дастури бўйича тадбиркорлар учун семинар-учрашув ташкил этилди.

Семинарда GIZ томонидан бизнес секторни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, грант дастурида иштирок этиш шартлари ҳақида кенг тушунчалар берилди.

«Developpp» қўшма молиялаштириш дастурининг асосий мақсади – Германия ва Ўзбекистон саноат корхоналари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишдир.

Дастурнинг асосий йўналишлари:

– 2 миллион еврогача техник ва молиявий ёрдам:

– дастур томонидан 50% гача биргаликда молиялаштириш:

– «developpp» эксперт кенгаши ёрдами.

Семинар-учрашув натижасида Қорақалпоғистонлик тадбиркорларга грант олиш бўйича маслаҳатлар берилди, шундай грантлардан унумли фойдаланиб, бизнесини ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги