Тизимли ёндашув йўлга қўйилмоқда

384

Жорий йил 5-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши, шунингдек, коррупциянинг олдини олишга йўналтирилган тизимли ёндашувнинг йўлга қўйилгани — инсон қадрини улуғлайдиган ислоҳотларнинг асосий йўналиши сифатида намоён бўлмоқда.

Беруний туманида ҳам коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга туман ҳокимининг ўринбосари Д. Каримов раҳбарлик қилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ички назорат бўлими бошлиғи Б.Матмуратов, республика прокуратурасининг масъул ходими, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тегишли бўлимлар раҳбарлари ва мутахассислар, шунингдек, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова

Йиғилиш давомида кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, ички назорат бўлими бошлиғи Б. Матмуратов сўзга чиқиб, ҳудудда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар, уларнинг самарадорлиги ва мавжуд муаммолар юзасидан атрофлича маълумот берди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги