Болаларга байрам совғалари топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасида «1 июнь – халқаро болалар куни» муносабати билан «Меҳр ва эътибор – ҳар бир бола учун» шиори остида болаларга бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

Кечада бошқарма ходимлари ва уларнинг фарзандлари иштирок этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Оразбоев кеча иштирокчиларини байрам билан табриклаб, сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг замон талабига мос таълим олиши учун барча қулай шароитлар яратилаётганини айтиб ўтди ҳамда уларга бошқарманинг бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти томонидан тайёрланган байрам совғаларини топширди.


Шунингдек, шу куни соҳа мутасаддилари Фавқулодда вазиятлар бошқармасида хизмат юзасидан ҳалок бўлган ходимларнинг оилалари ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини топширди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.