Органик маҳсулот етиштириладиган ерлар кўпаяди

306

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда органик маҳсулот етиштириладиган ер майдонларини янада кўпайтириш вазифаси қўйилган эди.

Ушбу топшириқдан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва Республика агрокимёвий таҳлил маркази Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда Қорақалпоғистонда органик маҳсулот етиштириш имкониятларини ўрганиш мақсадида Республика агрокимёвий таҳлил марказида музокаралар олиб борди.

Музокаралар давомида органик маҳсулот етиштириш учун тупроқ таркибини ўрганишнинг аҳамияти, зарарсизлантириш ишлари қандай амалга оширилиши, фитосанитар ва экологик тоза маҳсулот етиштиришнинг афзалликлари каби масалалар муҳокама қилинди.

GIZ ташкилоти вакиллари агрокимёвий таҳлил маркази ва агентликнинг фитосанитар лабораторияси билан яқиндан танишди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги