Қонунчиликдаги янги ўзгаришлар тақдимот қилинди

Амалдаги қонунчилик талабларини билиш ва уларга риоя қилиш божхона қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида «Нукус-аэропорт» чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқароларга божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 апрелдаги «Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талаблари асосида ҳаво транспортида жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун республикага нотижорат мақсадларда олиб кириладиган товарларни божсиз олиб кириш нормаси 1000 АҚШ доллари миқдорида белгилангани, ушбу миқдордан ошган товарлар учун белгиланган тартибда божхона тўловларининг ундирилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.



Шунингдек, пост ходимлари томонидан жисмоний шахсларнинг юртимизга божсиз олиб кириладиган ва ундан божсиз олиб чиқиладиган айрим товарларнинг миқдори, меъёрлари кўргазмали воситалар асосида тақдим этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги