IT соҳаси ходимлари шахматда куч синашди

340

Юртимизда шахмат ўйини кириб бормаган маҳалла, корхона ёки ўқув юрти бўлмаса керак.

Эътиборли жиҳати, “ақл гимнастикаси” янги телекоммуникациялар даврининг етакчи тизими бўлган IT соҳасини ҳам ўзига қарата олди.

Бу, куни кеча IT соҳаси мутахассислари ўртасида шахмат бўйича ўтказилган турнир жараёнида ҳам яққол кўзга ташланди.

Турнирда IT Park компаниялари ва Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлардан 59 та жамоа, шунингдек 118 нафар шахмат ишқибозлари қатнашди.

Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park ҳамда Халқаро шахмат академияси ҳамкорлигида ўтказилган турнирнинг яккалик баҳсларида Сирожиддин Машарипов, Жаҳонгир Анасов ва Саидбек Қадамбоев совринли ўринларни эгаллаган бўлса, жамоавий натижаларга кўра, “TATU”, “RPG Team” ҳамда “Beeline” жамоалари етакчиликка эришди.

Т.Рўзиев, ЎзА