Ғўза парваришидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Тахтакўпир туманида 2025 йил ҳосили учун чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ғўзаларни культивация қилиш, озиқлантириш, биомаҳсулотларни етиштириш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси А.Жуманиязов, туман ҳокими Ж.Адилов, соҳага масъул раҳбарлар, мутахассислар ва фермерлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ғўза қатор ораларига ишлов бериш, уларни минерал ўғитлар билан озиқлантириш ва тўғри парваришлаш бўйича амалий тавсиялар берилди.



– Ушбу семинарни ўтказишдан асосий мақсад ғўза етиштириш самарадорлигини ошириш ва замонавий агротехникаларни қўллаш орқали ҳосилдорликни кўтаришдан иборат, – дейди Тахтакўпир тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Сейдулла Досбергенов.-Шундан 1610 гектар майдонга хитой технологияси асосида ўша мамлакатнинг пахта навлари экилди.
Ўтказилган тадбирда фермерлар томонидан мутахассисларга саволлар берилиб, уларга жавоблар олинди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси