Мияссар халқаро фестиваль ғолиби

265

26-28 апрель кунлари Хива шаҳрида ўтказилган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали қорақалпоғистонлик маданият ходимларининг ўзини намоён этиши учун муҳим майдон бўлди.

Хусусан, дунёнинг деярли барча ҳудудларидан иқтидорли бахшилар иштирок этган ушбу фестивалда ёш жировимиз Дауренбек Ендирбаев, бахшиларимиздан Қуанишбай Сейтембаев ва Мияссар Жуматовалар ўз санъатларини намойиш этиб, қорақалпоқ халқининг миллий қўшиқ ва достонларини дунёга танитди.




Фестиваль якунида, Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқитувчиси, халқаро ва республика танловларининг ғолиби, истеъдодли бахши қизимиз Мияссар Жуматова фахрли 1-ўринни эгаллади ва 5000 долларлик ваучер билан тақдирланди.


Фестивальнинг Гран-При мукофотини эса, Озарбайжоннинг «Ошиқлар» гуруҳи қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси