Қорақалпоғистонлик боксчиларнинг Россиядаги ютуғи

Олдин хабар берганимиздек, 14-20 апрель кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди.
Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этишди. Мусобақа якунида жамоамиз 4 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритишди ва бу натижа билан вакилларимиз умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгалладилар.
Республикамиз бокс ихлосмондалари учун айтиб ўтиш керак, ушбу мусобақада терма жамао таркибида -60 кг вазнда Рашида Тагирова ва -66 кг вазнда Айсанем Саруаровалар иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритишга муавффақ бўлди.


Спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларини эришган ушбу ютуғи билан самимий табриклаймиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси