Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини олий таълим ташкилотларига бириктириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш тўғрисида»ги Қўшма қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан «Пайшанба профилактика куни» муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида профилактик тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори С.Алаwатдинов очиб берди ва олиб борди, – деб маълум қилади ҚҚДУ Матбуот хизмати бўлими.
Ўтказилган тадбирда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, кибермаконда содир этилаётган жиноятлар ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.
Талаба-ёшлар соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги