Қишлоқ ёшларининг бандлиги таъминланмоқда

Сўнгги вақтларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва оиласига қўшимча даромад топиши учун мамлакатимизда қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шундай тадбирлар Нукус туманида ҳам олиб борилиб, ёшларни иш билан таъминлашга бағишланган меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Нукус тумани ҳокими З.Зайтов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи П.Махсетбаевлар иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида туманда ёшлар бандлигини таъминлаш ва ёшлар ўртасида қуёнчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида ҳудуддаги ишсиз бўлган 33 нафар ёшга 264 бош наслли қуёнлар субсидия асосида топширилди.
Ҳар бир ёшга 8 бошдан берилибгина қолмай, бу қуёнлар учун махсус катаклар ва 1 ойлик озуқа маҳсулотлари ҳам берилди.
Ушбу қуёнларни боқиш ва парваришлаш бўйича тажрибали мутахассислар томонидан махсус семинар ҳам ташкил этилди. Семинар давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.



– Мамлакатимизда биз ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мамнунмиз. Тез кўпаядиган ва озиқланиши учун кўп харажат кетмайдиган 8 та қуёндан субсидия асосида оляпмиз. Бу келажакда оиламизга қўшимча даромад манбаи бўлишига ишонамиз, – дейди Қўтонкўл МФЙ фуқароси Р.Сибушев.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги