Қорақалпоғистонлик 3 футболчи Осиё чемпионатида иштирок этади

Эртага, 3 апрель куни навбатдаги U-17 Осиё чемпионати старт олади.
Тарихда 20-бор ташкил қилинаётган Осиё чемпионатида Ислом Исмаилов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Терма жамоамиз ушбу турнирда «A» гуруҳида 3-апрель куни Таиланд, 6 апрельда Хитой, 9 апрельда Саудия Арабистони терма жамаолари билан чорак финал йулланмаси учун ўзаро кураш олиб боради.
Республикамиз футбол ихлосмандлари учун муҳим томони шунда, ушбу Осиё чемпионатида терма жамаомиз таркибида қорақалпоғистонлик 3 футболчи, яъни, 9-рақамда ҳужумчи Нурбек Сарсенбаев («Жайҳун»), 12-рақамда дарвозабон Баҳадир Избасқанов («Бунёдкор») ва 19-рақамда ярим ҳимоячи Азизбек Эримбетовлар ҳам иштирок этади.
Адилбай Оразов, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси