Хитойлик инвесторлар билан учрашувлар бўлиб ўтди

Инвестициялар мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда инвестицияларни фаол жалб этишга эътибор кучайтирилмоқда.
Беруний туманига Хитой Халқ Республикасидан бир гуруҳ инвесторлар келди.
Инвесторлар туман ҳокими И.Хидиров билан учрашди. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича муҳокамалар олиб борди.
Сўнг, улар туман ҳудудида жойлашган Султон Увайс тоғ тизмасидаги қурилиш материалларида қўлланиладиган турли минерал тошлар билан танишди, – деб маълум қилади Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати бўлими.
Учрашувда инвесторлар ўз таклифларини билдириб ўтди.
Шунингдек, Элликқалъа туманига ҳам Хитой Халқ Республикасидан бир гуруҳ инвесторлар ташриф буюрди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати бўлими маълумотига кўра, Туман ҳокими В.Ниязимбетов инвесторлар билан учрашиб таклифларини билдириб ўтди. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш бўйича муҳокамалар олиб борилди.
Инвесторлар ишлаб чиқариш корхоналари ва туманнинг туризм салоҳияти билан танишди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги