Боғбонлар ўзаро маслаҳатлашди

Айни вақтда мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Бу ишларни сифатли олиб боришда ҳудудлардаги тажрибали боғбанларнинг алоҳида ўрни бор.
Қораўзак тумани Маданият овул фуқаролар йиғининда истиқомат қилиувчи Одилбой Қурбонбоев 2018 йилда 34 сотих майдонда боғ яратиб, унинг ичига 160 тупдан ортиқ мевали ва 2,5 минг тупдан ортиқ оқ теракларни экиб парваришлаб келмоқда.
Ҳудуддаги қишлоқ ёши катталари ва маҳалла оқсоқоллари иштирокида боғдорчилик тарбияси бўйича семинар ташкил этилди.
Унда мева кўчатларини ягоналаш, турли зараркунандалардан ҳимоя қилиш, янги мева кўчатларини экиш бўйича ўзаро тажриба алмашди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш. Отемисов иштирок этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси