Тақиятошлик аёл « Замонавий аёл» номинацияси эгаси бўлди

Юртимизда баҳор мавсуми бошланиши билан жойларда ҳар хил байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатига 120 йил тўлиши муносабати билан Тошкент шаҳрида «Замонавий касаба уюшмаси ҳаракатида хотин -қизларнинг роли» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида танлов ташкил этилиб, ўнда қатнашган аёл-қизлар ҳар хил номинациялар билан тақдирланди. Ўнда касаба уюшмалари Тақиятош тумани кенгаши бошлиғи Саёра Бекимбетова ҳам фаол қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллаб, «Замонавий аёл» номинациясини олишга муваффақ булди.

-Меҳнаткашларнинг ижтимойий иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш доирасидаги кейслар ва саволларга жовоблар бериш, муаммоли вазиятлар ечимини топиш, «Миллий қадриятларимиз-касаба уюшмаси нигоҳида» мавзусида чиқишлар танловнинг асосий шартларидан бири бўлди.
-Мен миллий қадириятларимиз асосида амалга оширилаётган ишларимиз ҳақида сўз этиб, бошқа шартларда ҳам фаол бўлишга ҳаракат қилдим,-дейди С.Бекимбетова.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги