Йигитлар ҳарбий хизматга йўл олди

289

Бугун Нукус шаҳри марказидаги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари жойлашган майдонда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни кузатиб қўйишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси А.Орынбаев сўзга чиқиб, ёшларимизнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташга муносиб деб топилиб, она Ватан олдидаги фарзандлик бурчини адо этишга отлангани муносабати билан табриклади.

Таъкидланганидек, Ватанимизнинг осойишталиги, чегараларининг даҳлсизлиги шу каби азамат йигитларимизнинг қўлида.

Ўтказилган тадбирда ҳарбий оркестр ижроси остида Ватанни ҳимоя қилишга отланган ёшларга кенг жамоатчилик вакиллари, ўларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари ҳам оқ йўл тилаб, мардлар сафига кузатиб қўйилди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги