Чемпионат ғолиблари маълум бўлди

Нукус шаҳрида волейбол бўйича У-17 ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатга Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан жамоалар қатнашиб, ғолиблик учун курашди.
Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа якунига кўра, йигитлар ўртасида Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси биринчи ўринди эгаллашга муваффақ бўлди.
Чемпионатда 2-3-ўринлар Амударё ва Беруний туманлари ёшларига насиб этди.
Қизлар ўртасида эса, Нукус шаҳри 1-сон спорт мактаби жамоси чемпионат ғолибига айланди.


Совринли 2-3-ўринларни Республика спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Қораўзак тумани жамоалари эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва медальлар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги