Маҳаллаларда “Рақамли авлод“ ўқув-тадқиқот лабораториялари очилади

258

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва “Digital Generation Uzbekistan” нодавлат нотижорат муассасаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев мазкур таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ёш дастурчилар, технологлар билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида “Digital Generation Uzbekistan” нодавлат нотижорат муассасасининг келгуси ривожланиш стратегияси хусусида маълумот берилди.

Мазкур таълим муассасасида айниқса, инклюзив лаборатория фаолияти диққатга сазовор. Бу ерда эшитиш қобилияти заиф болалар, мактаб-интернат ўқувчилари учун робототехника ва рақамли дизайн дарслари ташкил этилган.

Ташриф давомида “Digital Generation Uzbekistan” нодавлат нотижорат муассасаси билан биргаликда “Рақамли авлод“ ўқув-тадқиқот лабораторияларини мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида ташкил этишга келишиб олинди.

Н.Усмонова, ЎзА