Осиё ўйинлари-2018: Истомин Ўзбекистонга навбатдаги олтин медални ҳадя этди

Хабарингиз бор, кеча ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари теннис баҳсларининг финал учрашувига йўлланмани қўлга киритганди.
Денис бугун финалда хитойлик Ву Йибинг билан кортга чиқиб, биринчи сетда 2 : 6 мағлуб бўлди. Иккинчи сетда эса 6 : 2 ҳамда учинчи – оғир кечган сетда 7 : 6 ҳисобларида Йибингни мағлуб этиб, мамлакатимиз термаси учун бешинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 5 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза медали билан 10 ўринда бормоқда.

 

ЎзА