Футболчиларимиз Осиё кубогининг илк ўйинида ғалаба қозонди
265

Хитойда давом этаётган футбол бўйича U20 Осиё кубогида Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси илк ўйинини ўтказди.
“С” гуруҳидан ўрин олган Яман термасига қарши учрашувда футболчиларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Муҳаммадали Ўринбоев терма жамоамизнинг ягона голига муаллифлик қилди. Энди 16 февраль куни гуруҳ баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон термаси индонезиялик тенгқурларига қарши майдонга тушади.

Шунингдек, «B» гуруҳида Ироқ ва КХДР терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. Мазкур баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Осиё кубоги доирасида “С” гуруҳида Эрон ва Индонезия, «B» гуруҳида эса Иордания ҳамда Саудия
Арабистони учрашувлари бўлиб ўтади.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА