Хитойда давом этаётган футбол бўйича U20 Осиё кубогида Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси илк ўйинини ўтказди.

“С” гуруҳидан ўрин олган Яман термасига қарши учрашувда футболчиларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Муҳаммадали Ўринбоев терма жамоамизнинг ягона голига муаллифлик қилди. Энди 16 февраль куни гуруҳ баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон термаси индонезиялик тенгқурларига қарши майдонга тушади.

Шунингдек, «B» гуруҳида Ироқ ва КХДР терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. Мазкур баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Осиё кубоги доирасида “С” гуруҳида Эрон ва Индонезия, «B» гуруҳида эса  Иордания ҳамда Саудия
Арабистони учрашувлари бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА