Мўғулистон делегацияси Ўзбекистоннинг энергетика соҳаси бўйича тажрибасини ўрганади

Унда томонлар кейинги йилларда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, электр энергетикаси тармоғини тартибга солиш, бозор механизмларини жорий этиш ва соҳага хусусий секторни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, учрашувда агентлик директори Шерзод Хўжаев Ўзбекистонда энергетика бозорини либераллаштириш ва соҳага хусусий сармояларни жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилганидек, Мўғулистон делегациясининг ташрифи ЕТТБ кўмагида ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад эса қайта тикланадиган энергетикага сармоя киритиш ва тендерлар ўтказиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганишдан иборатдир.
Мулоқот чоғида Мўғулистон томони Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат учун аҳамиятли эканини қайд этиб, тажриба алмашишни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА