Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари ўтказилди.
Эркаклар ўртасида -89 килограмм вазн тоифасининг «А» гуруҳи беллашувларида иштирок этган ҳамюртимиз Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда 171 килограмм тошни бўйсундириб бронза медалини қўлга киритди.
Аввалроқ, Муҳаммадқодир Тоштемиров -81 килограмм вазнда кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлган эди.
15 декабрга қадар давом этадиган жаҳон чемпионатининг кейинги кунларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Шарофиддин Амриддинов ва Руслан Нуриддинов -109 кило оғирликда, Турсуной Жабборова аёллар ўртасида -87 килограмм вазнда ўз омадини синовдан ўтказади.
Т.Рўзиев,
ЎзА