Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари ўтказилди.

Эркаклар ўртасида -89 килограмм вазн тоифасининг «А» гуруҳи беллашувларида иштирок этган ҳамюртимиз Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда 171 килограмм тошни бўйсундириб бронза медалини қўлга киритди.

Аввалроқ, Муҳаммадқодир Тоштемиров  -81 килограмм вазнда кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлган эди.

15 декабрга қадар давом этадиган жаҳон чемпионатининг кейинги кунларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Шарофиддин Амриддинов ва Руслан Нуриддинов -109 кило оғирликда, Турсуной Жабборова аёллар ўртасида -87 килограмм вазнда ўз омадини синовдан ўтказади.

Т.Рўзиев,

ЎзА