Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (“President Tech Award”) танловининг Demo Day ҳафталиги бошланди.
Ушбу ҳафта давомида танловнинг асосий йўналишлари бўйича 54 та сараланган жамоа ўз инновацион лойиҳаларини тақдим этиб, финал босқичига чиқиш учун курашади. 54 та жамоа ўз стартапларини етакчи компаниялар мутахассисларига тақдим этди. Кун якунида ҳакамлар ҳайъати финалга ўтган 15 та энг яхши жамоани аниқлади.
Финалга чиқа олмаган жамоалар “Plug and Play” мутахассисларидан фикр-мулоҳазалар олади. Бу эса уларга ўз стартапларини такомиллаштириш имконини беради.
7 декабрь куни стартаплар учун гранд финал бўлиб ўтади. Танлов ғолиблари ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади. Умумий мукофот жамғармаси 900 минг долларни ташкил этади.
Н.Раҳмонова,
ЎзА