Амалий ташриф билан Сеулда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов раҳбарлигидаги делегация аъзолари Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

– “CJ Group”, “Youngone Corporation”, “Hyundai Motor Group”, Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси, Корея саноат федерацияси раҳбарияти билан самарали мулоқот қилдик, – деб ёзди мамлакатимиз ТИВ раҳбари ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида. – Кўплаб истиқболли йўналишларда мавжуд ва янги қўшма лойиҳалар амалга оширишни муҳокама қилдик.

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Марказий Осиё давлатларидаги ҳамкасблари билан бирга Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль томонидан қабул қилинди, мамлакат ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёль билан музокара ўтказди ҳамда “Марказий Осиё – Корея Республикаси” 17-ҳамкорлик форумида иштирок этди.

ЎзА