2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови сайловчиларнинг фаоллиги асосида ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларига сайловларда жами 15 млн. 27 минг 529 нафар сайловчи овоз берди. Бу сайловчилар умумий сонининг 74,72 фоизини ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига сайланган депутатларнинг партиявий мансублиги қуйидагича:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 1 876 та ўрин ёки 32,94 фоиз,
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 1 162 та ўрин ёки 20,4 фоиз,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 1 030 та ўрин ёки 18,09 фоиз,
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 857 та ўрин ёки 15,05 фоиз,
Ўзбекистон Экологик партиясидан – 770 та ёки 13,52 фоизни ташкил этади.
М.Комилова, ЎзА