Жорий йил 4 октябрда “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Хусусан, қарорга асосан, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида бир қатор вазифалар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди.
Меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга, камбағалликни қисқартириш ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш шулар жумласидандир.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди.
2025 йил 1 декабргача 50 та туманда, 2026 йилда қолган туманларда 50–100 гектардан ижара асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида саноатлашган плантация, боғ ва узумзорлар ташкил этилади. Ижара асосида ер майдонлари ажратилган туманларда камида 40 гектар майдонда “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА