16 сентябрь куни 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 6-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Исроил жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, шахматчи қизларимиз Нидерландия вакиллари билан муроса йўлини танлади-2:2.
Шахматчи йигитларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев рақибларини мағлуб этди. Жавоҳир Синдоров имкониятни бой берди. Шамсиддин Воҳидов эса дурангга эришди.
Шахматчи қизларимиздан Афрўза Ҳамдамова ва Нилуфар Ёқуббоева баҳсида дуранг қайд этилди. Умида Омонова рақибига ютқазиб қўйган вазиятда Нодира Нодиржонованинг ғалабаси эвазига Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 0,5 очколи бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА