Қозоғистонда “Jastar generation – 2024” халқаро ёшлар лагерининг очилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ёшлар ташкилотлари етакчилари, ЮНЕСКОнинг Алматидаги минтақавий ваколатхонаси масъуллари ҳамда ЮНЕСКОнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги вакиллари иштирок этди.

Тадбирда иштирокчиларга миллий қадриятлар, бирлик, тинчлик ва тотувликни тарғиб қилиш йўлидаги фаол фаолияти учун миннатдорчилик билдирилди.

Ёшлар оромгоҳида жамоани шакллантириш, мулоқот қилиш кўникмаларини ошириш, миллатлараро мулоқот, давлат тилини ривожлантириш бўйича турли тренинглар, соҳа етакчилари ва муваффақиятли тадбиркорлар билан рағбатлантирувчи учрашувлар ўтказилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА