Хивада ташкил этилган Марказий Осиё парламентлари иккинчи форумида минтақадаги парламентлар раҳбарлари ва аъзолари фаол иштирок этди.

Форум давомида минтақада яқин қўшничилик, ҳамкорликнинг ҳар томонлама мустаҳкамланиб бораётгани тараққиётга, халқларимизнинг тинчлиги ва фаровонлигига хизмат қилиши қайд этилди.

Форумда сўзлаган Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси намоёндагон раиси Махмадтоир Зокирзода юқори савияда ташкил этилган форум учун ўз миннатдорлигини билдирди. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Марказий Осиёдаги ўзаро ҳамкорлик танлов эмас, балки объектив зарурат экани тўғрисидаги фикрини келтирди.

Ўз навбатида, минтақадаги ҳамкорликнинг ривожланиши давлат раҳбарларининг ўзаро сиёсий иродаси натижасида рўй бермоқда.

Тожикистон парламенти қонунчилик органлари ўртасида барча йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр экани қайд этилди.

Айниқса, Тожикистон учун сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетика, иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш долзарб аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Н.Абдураимова, Б.Саидов (сурат), ЎзА