Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдусаломов ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари, протокол хизмати раҳбари Ким Тэ Чжинга ўз ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар натижасида алоҳида суръат олган Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболи, шунингдек бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Мезбон давлат мулозими элчимизнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш борасидаги фаолиятига муваффақият тилади.
Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Сеулга борган Элчи Алишер Абдусаломов бунгача Олий Мажлис Сенати Раиси Котибиятига раҳбарлик қилган. 1995-2024 йиллари қисқа танаффус билан Сеулдаги элчихонамизда раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.