Сўхнинг қуйи қишлоғи Тул марказдан анча олисда. Қолаверса, дарёнинг ўнг томонида Катта қирғиз қишлоғи бор. Кўприкнинг икки томонида яшайдиган аҳоли ҳамиша умумий бозорни орзулаган. Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида орзулар ҳақиқатга айланди. Икки давлат масъуллари ҳаракати билан чегаранинг бетараф қисмига туташ жойда янги бозор очилди. Уни “Дўстлик” бозори деб атадилар.
—Давлатлар раҳбарларига бундай улуғ ишга розилик бергани учун катта раҳмат,– дейди маҳалла оқсоқоли Додо Абдуллоҳ. – Энди бозорга дарёнинг нариги томонидаги Катта қирғиз қишлоғи аҳли ҳам эркин келяпти, гуруч, ўрик, бошқа деҳқончилик маҳсулотларини сотиб, бу ердан ун, сабзавот, меваларни олиб кетишяпти. Кийим-кечак растаси ҳам ишлаб турибди.
Бугун Гул қишлоғи аҳли ҳам, қирғиз қўшнилар ҳам Ўзбекистоннинг мустақиллик байрамини биргаликда нишонлашяпти.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА