Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореянинг «KOMSCO» компанияси директори Сунг Чанг Хун билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида компания директори Ўзбекистонда IT соҳаси жадал ривожланаётганини юқори баҳолади. Кореянинг мобил миллий ID платформаси лойиҳаси тақдимоти ўтказилиб, унинг афзалликлари ва тузилиши ҳамда ушбу лойиҳанинг Кореяда амалга оширилиши тарихи ҳақида маълумот берилди.
Вазир Ш.Шерматов Ягона интегратор – UZINFOCOM лойиҳада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, вазирликнинг келгуси йиллардаги истиқболли режалари ҳақида сўз юритиб, ёш мутахассислар учун юқори маошли иш ўринлари ташкил этиш асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлади.
Якунда томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Н.Раҳмонова, ЎзА