«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, темир йўл кассаларида чипталарни махсус автоматлаштирилган чипта сотиш терминалидан харид қилиш мумкин.

Таъкидланишича, мазкур терминалдан чипта расмийлаштиришда, керакли йўналиш, вагон ва ўриндиқ танланади. Сўнгра, шахсий маълумотларни киритиб, тўлов карталари орқали чипта харид қилинади. Ҳозирда ушбу автоматлаштирилган терминал Тошкент марказий вокзалида тест тартибида ишламоқда. Яқин кунларда уни республиканинг қолган барча темир йўл вокзалларига ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, терминалдан йўловчи поездлар жадвали ҳақида маълумот олиш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 1 декабргача ягона онлайн платформа ишга туширилиб, темир йўл чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизими жорий этилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Ш.Маматуропова, ЎзА